Роналду 2018 йилдаги кўрсаткичлар бўйича Мессини ортда қолдирмоқда
April 17, 2018, 12:52 p.m. 8321

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла-лигасида 2018 йилда бўлиб ўтган ўйинларда жами 19та гол киритди. Бу натижага эришиш учун Роналдуга 12та ўйин кифоя қилди.

Чемпионатда тўпурар бўлиб турган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эса бу даврга келиб 14та учрашув ўтказиб 14та гол киритишга муваффақ бўлган.

Бу борада Месси фақатгина «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн қайд этган натижани такрорлаган. Франциялик ҳужумчи ҳам янги йилда Ла-лигада 14 учрашув ўтказиб, 14та гол киритишга муваффақ бўлди.