Моуриньо «МЮ»нинг энг қимматбаҳо футболчиларини сотишга тайёр
April 17, 2018, 3:19 p.m. 7548

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг тоқати тоқ бўлган ва у француз футболчиси билан хайрлашишга тайёр бўлиб  турибди.

Олдинроқ тарқатилган хабарларга кўра, Погбанинг «МЮ» ўйини асосий таркибидан тушиб қолишига унинг Моуриньо билан келишмовчилиги сабаб бўлаётганди. Моуриньо футболчининг ишига профессионал ёндашмаётганида айблаганди.

Бундан ташқари Моуриньо, жамоанинг яна бир қимматбаҳо хариди Антони Марсиялни ҳам сотиш таклифини кўриб чиқмоқчи. Агар клубга франциялик футболчи учун 60 млн фунт таклиф қилинган тақдирда, у сотиб юборилади. 

Шунингдек жамоани ҳимоячилар Маттео Дармиан ва Дэйли Блинд тарк этиши кутилмоқда.