«Манчестер Сити» Гвардиолага янги таклиф билан чиқди
April 17, 2018, 2:12 p.m. 4871

«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола билан шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» испаниялик мутахассисга бир йиллик, яъни 2019/20 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.

Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг сўнгида ниҳоясига етади.