Хави қайси мураббий билан ишлашни исташи ҳақида айтди
April 17, 2018, 10:03 a.m. 7777

«Барселона» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Хави «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлашга қарши бўлмаслигини айтди.

Хави ва Гвардиола ўз вақтида шерик бўлишган — иккала футболчи ҳам клуб сафида 1998 йилдан 2001 йилга қадар тўп сурган. 2008 йилдан 2012 йилга қадар эса Гвардиола қўл остида «Барселона» сафида тўп сурган.

«Менга Гвардиола қўл остида ўйнаш ёқарди, чунки у билан ўйинга бўлган қарашларимиз ўхшаш. Шунақа вазиятлар бўлганки, танаффусга чиқиб кетишда биринчи бўлимда мени хавотирга солиб турган учта ҳолатни ўйлаб кетганман. Кийим алмаштириш хонасида Хосеп жамоага айнан шуларни айтиб берган. Ўртамизда бир-биримизни тушуниш учун боғлиқлик катта эди.

Гвардиола билан бирга ишлашга тайёрманми? Нега йўқ экан? Бундай имконият неччи марта бўлса, барчасида тайёр бўлардим, чунки ундан кўп нарса ўрганганман. У — мен учун футболдаги ҳақиқий уста», — дея Хавининг сўзларини келтиради Daily Mail.