Франция терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири сафдан чиқди
April 17, 2018, 9:31 a.m. 3555

«Монако» ҳимоячиси Жибриль Сидибе Франция чемпионатининг 33-турида «ПСЖ»га қарши кечган ўйинда (1:7) жиддий жароҳат олган. Монегаскликлар клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли ушбу француз ўнг тиззасини жиддий жароҳатлаб олган. У ўша ўйиннинг 34-дақиқасида майдондан замбилда олиб чиқиб кетилганди.

Футболчининг тузалиш муддати қўшимча текширувлардан кейин маълум бўлади. У катта эҳтимол билан 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Сидибе Россия мундиали фаворитлари қаторида саналаётган Франция терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.