«Аргентинада ҳамма хотиржам, Месси жаҳон чемпионатига тайёр»
April 17, 2018, 10:43 a.m. 3762

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Лионель Мессининг Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган «Сельта»га қарши учрашувга тайёрлиги борасида гапириб ўтди. Учрашув бугун 17 апрель куни бўлиб ўтади.

«Балки Месси бошқа футболчилар каби бу учрашувда дам олар. Хавотирга сабаб бўладиган ҳеч нарса йўқ. У бир кун олдин ажойиб учрашув ўтказди. Аргентинадагилар ҳам хотиржам, чунки Мессининг жаҳон чемпионати учун қуввати ҳали жуда кўп», — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Marca.