АПЛ. «Сток» муҳим очколарни бой берди
April 17, 2018, 11:53 a.m. 2085

Англия премьер-лигасининг 34-туридин ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Сток» «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг сўнгги қисмида Петер Крауч тўп киритиб, «Сток»ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо сўнгги сонияларда Энди Кэррол томонидан киритилган гол, ҳисобнинг тенглашишига сабаб бўлди ва хавфли зонада бораётган «Сток» муҳим очколарни бой берди.

«Сток» 28 очко билан 19-ўринда бормоқда. Ғалаба эвазига жамоа 30 очкр билан АПЛда қолиш имконини берувчи ўрин билан фарқни 3 очкогача қисқартириши мумкин эди. «Вест Ҳэм» эса 33та ўйинда 35 очко тўплаб, 14-поғонада бормоқда

Англия премьер-лигаси
34-тур

Вест Ҳэм – Сток Сити 1:1 (0:0)
Голлар:
Кэррол (90) – Крауч (79).
Вест Ҳэм: Ҳарт, Райс, Огбонна, Крессуэлл, Сабалета, Нобл, Куяте, Масуаку (Лансини, 81), Фернандеш (Эрнандес, 76), Жоау Мариу (Кэрролл, 86), Арнаутович.
Сток Сити: Батленд, Зума, Шоукросс, Мартинс Инди, Питерс, Бауэр (Крауч, 70), Аллен, Ндиайе, Собхи (Кэмерон, 62), Шакири, Диуф (Айрленд, 87).
Огоҳлантиришлар: Крауч (79), Мартинс Инди (82), Куяте (85), Ндиайе (90), Крессуэлл (90).