Зидан «Реал»да юбилей ғалабасини қўлга киритди
April 16, 2018, 12:44 p.m. 4393

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган учрашувда «Малага» ўз уйида «Реал»ни қабул қилди. «Ла Росаледа» стадионида кечган учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Натижада бу, ғалаба Зинедин Зиданнинг жамоа бош мураббийи сифатида қўлга киритган 100-ғлабаси бўлди. Бунинг учун Зидан 140та учрашувда бош мураббий сифатида ишлашига тўғри келди. Испанияда Зидандан тезроқ 100 ғалабага фақатгина Луис Энрике (126 ўйин, «Барселона»), Жозе Моуриньо (133, «Реал») ва Хосеп Гвардиола (139, «Барселона») эриша олган.

«Реал» айни вақтда 67 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида «Валенсия»ни қувиб ўтиб 3-поғонага кўтарилди.