Узбек O'zbek
Шомуродов «Ростов» билан илк ғалабага эришди, «Спартак» ва ЦСКА қоқилди. Тур натижалари
Душанба, 16 Апрел
4335

Россия Премьер-Лигасининг 26-турида «Ростов» ўз майдонида «СКА-Хабаровск» клубини қабул қилди. Учрашув 2018 йилги жаҳон чемпионати учун тайёрланган янги «Ростов Арена» стадионида кечди ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Бьорн Сигурдарсон ва Хорен Байрамян ўз номларини таблога ёздириб қўйишди, ростовликлар сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ўйиннинг 77-дақиқасидан ҳаракат қилди.

«Ростов» учун бу янги стадиондаги илк ғалаба бўлди. Бу ғалаба эвазига Валерий Карпин шогирдлари РФПЛда 5 учрашув давом этган ғалабасиз серияга чек қўйишди.

Эндиликда «Ростов» 30 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 12-поғонасидан ўрин олган, «СКА-Хабаровск» 13 очко билан охирги — 16-ўринда жойлашган.

Бу турда кутилмаганда «Спартак» сафарда «Урал»га ютқазди. «Екатеринбург Арена» ўйингоҳида кечган ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, бу «Урал» ЖЧ-2018 учун қайта реконструкция қилинган аренадаги илк ғалабаси бўлди.

Ўйиннинг 37-дақиқасида Эрик Бикфалви «Урал»ни олдинга бошлади, 88-дақиқада Отман Эль-Кабир жамоаси устунлигини оширди, қўшимча дақиқаларда Квинси Промес томонидан урилган гол москваликлар жамоасини қутқара олмади.

«Спартак» чемпионатда ўтган йил августидан буён илк марта мағлубиятга учради, Массимо Каррера жамоаси 50 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда, қизил-оқлар чемпионат пешқадами «Локомотив»дан 5 очко ортда қолган, қолаверса, «темирйўлчилар»да битта захира ўйини мавжуд. «Урал» 33 очко билан — тўққизинчи ўринда жойлашган.

26-тур доирасида бугун ўтказилган яна бир ўйинда «Уфа» ЦСКАни қабул қилди. «Нефтяник» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Майдон эгалари 41-дақиқада Дмитрий Сисуевнинг голи эвазига ҳисобни очишганди, 78-дақиқада Ахмед Муса армиячиларни мағлубиятдан қутқарувчи голни урди.

Бу натижадан кейин тўртинчи ўринда қолган ЦСКА (45 очко) турнир жадвалида «Зенит»ни (45) ўзига яқинлаштириб олган, «Уфа» 35 очко билан еттинчи ўринда.

Россия чемпионати
26-тур
Ростов – СКА Хабаровск 2:0
(1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Сигурдарсон, 2:0 – 89 Байрамян.
Ростов – Абаев, Бобен, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев (Байрамян, 74), Ионов (Зуев, 87), Калачев, Юсупов, Гацкан, Паршивлюк, Сигурдарсон (Шомуродов, 77).
СКА Хабаровск – Довбня, Наваловский, Эдиев, Пуцко, Черевко (Никифоров, 46), Карасев, Федотов (Баляйкин, 78), Самсонов, Димидко, Канунников, Секульски (Казанков, 60).
Огоҳлантиришлар: Казанков (70), Калачев (85), Эдиев (88).

Урал – Спартак 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 37 Бикфалви, 2:0 – 88 Эль-Кабир, 2:1 – 90 Промес.
Урал – Годзюр, Кулаков, Ароян, Динга, Меркулов, Емельянов (Егорычев, 85), Бикфалви, Димитров (Евсеев, 80), Фидлер, Эль-Кабир, Ильин (Портнягин, 79).
Спартак – Ребров, Петкович (Самедов, 64), Максимович, Кутепов, Комбаров, Глушаков (Пашалич, 77), Зобнин, Фернандо, Ханни (Педро Роша, 59), Промес, Зе Луиш.
Огоҳлантиришлар: Зе Луиш (19), Кутепов (74), Портнягин (86).

Уфа – ЦСКА 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 41 Сисуев, 1:1 – 78 Муса.
Уфа – Беленов, Неделчару, Никитин, Табидзе, Живоглядов (Обляков, 82), Карп, Пауревич, Йокич (Аликин, 53), Стоцкий, Сысуев (Засеев, 75), Игбоун.
ЦСКА –    Акинфеев, Березуцкий, Игнашевич, Набабкин, Фернандес (Витиньо, 46), Бистрович (Натхо, 67), Головин, Кучаев, Чалов, Вернблум (Жамалетдинов, 83), Муса.
Огоҳлантиришлар: Головин (35), Живоглядов (77).

Турнир жадвали

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз