Сардор Рашидов: «Бизни олдинда қийин ўйин кутмоқда»
April 16, 2018, 4:46 p.m. 3287

«Локомотив» яримҳимоячиси Сардор Рашидов Осиё чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган «Зоб Оҳан»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизни олдинда қийин ўйин кутмоқда. Ҳар икки жамоада ҳам кейинги босқичга йўл олиш имкони мавжуд. Биз ҳам эртага барча ишқибозларимизни хушнуд этишга ва ғалабани тантана қилишга уринамиз.

Мен нега илгаргидек кўп гол киритмаяпман? Балки бу омад билан боғлиқдир. Мен ҳар бир баҳсда имконим борча яхши ўйин намойиш этишга ва жамоамга наф келтиришга ҳаракат қиляпман, - дея гапириб ўтган Сардор Рашидов.