Салоҳ яна Мессини ортда қолдирди
April 16, 2018, 4:04 p.m. 9542

Европа чемпионатларида тўп сурувчи энг кўп гол урган футболчига бериладиган «Олтин бутса» соврини учун кураш кескинлашмоқда.

Ўтган ҳафтада «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ навбатдаги голини киритиб, уларнинг сонини 30тага «Олтин бутса» рейтингидаги очколари сонини 60тага етказиб олган бўлса, Месси бу сафар гол ура олмади ва биринчи ўрнини бой берди.

Рейтингда кучли бешликдан шунингдек, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски, «Лацио» форварди Чиро Иммобиле, ва «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўрин олган.