Роналдунинг чиройли голи Чемпионлар Лигасида 2-ўринни эгаллади
April 16, 2018, 6:33 p.m. 11133

Чемпионлар Лигаси чоракфинали ўйинлари натижаларига кўра, УЕФА энг чиройли голни аниқлади.

Қизиғи шундаки, Роналдунинг қайчи услубида «Ювентус» дарвозасига йўллаган голи сўровномада 2-ўринни эгаллади (30%). «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг «Манчестер Сити» дарвозасига киритган тўпи эса мухлисларнинг 39% овозини тўплаб биринчи ўринни эгаллади. Бунда Салоҳнинг мисрлик ватандошлари фаоллик кўрсатган бўлса, ажаб эмас.

Учинчи ўринни «Ливерпуль» яримҳимоячиси Окслейд-Чемберлен (14%) эгаллади.