«Реал» Умтити учун 60 миллион евро тўлайди
April 16, 2018, 9:11 p.m. 18294

«Реал» клуби «Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган, деб хабар бермоқда Transfermarketweb.

Франциялик футболчи жорий мавсумдаги ажойиб ўйини билан кўплаб топ-клублар назарига тушган. У яқинда «Барселона» билан имзолаган шартномани узайтирмасликка қарор қилган эди.

«Реал» Умтити трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Айнан шу қиймат унинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ, футболчи билан «Манчестер Юнайтед» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.