Неймар «Реал» фанатларидан чўчиди ва Манчестер клубини танлади
April 16, 2018, 12:19 a.m. 25301

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишни маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, ушбу футболчи манкунианликлар мураббийи Жозе Моуриньо билан бирга ишлашга қизиқмоқда. Манчестер клуби билан Неймар дастлабки келишувга эришиб бўлгани айтилмоқда.

Газета хабарида қайд этилишича, ушбу форвард Мадриднинг «Реал» клубига «қаймоқранглилар» жамоаси мухлислари уни «Барселона»нинг собиқ футболчиси сифатида яхши қаршиламаслигидан чўчигани учун ўтишни истамаган.

Март ойи бошида Неймар отасидан «Реал» билан музокаралар ўтказишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Неймар Париж клубини Франция пойтахтидаги ҳаёт ўзига мос келмагани учун тарк этмоқчи. Парижликлар клуб ушбу футболчини 2017 йил ёзида 222 миллион евро эвазига харид қилганди. Айни вақтда бразилиялик форвард жароҳатини даволамоқда. Жорий мавсумда у жамоасининг 30 учрашувида майдонга тушиб, 29 гол урган.