Неймар ҳали-ҳамон бемалол юра олмаётганини айтди
April 16, 2018, 12:48 p.m. 3292

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар тўпиғи ва бармоқ суяклари шикастланишидан сўнг олган жароҳати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яна бир ой муддат даволанишим керак, аммо ҳаммаси яхши, режа асосида кетмоқда. Оғриқларни ҳис қилмаяпман ва аста-секин қадам ташламоқдаман. Аммо ҳалиям махсус оёқ кийимсиз бемалол юра олмаяпман, даволаниш эса давом этмоқда, шунингдек тренажёрлар залида шуғулланмоқдаман. Яхши тайёрланяпман», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Жорий мавсумда Неймар Франция чемпионатида 19 гол ва 13 голли узатма муаллифи бўлган.