Муҳаммад Салоҳ: «Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳар қандай индивидуал совриндан яхшироқ»
April 16, 2018, 1:01 p.m. 2647

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ футболдаги асосий мақсад ва Чемпионлар лигасида қўлга киритилиши мумкин бўлган ғалабанинг муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Турнирда ғалаба қозониш ёки индивидуал соврин — шулардан қайси бирини танлардим? Агар менда шундай имконият бўлганда, сўзсиз Европа чемпионлар лигасидаги ғалабани танлаган бўлардим. Бу ҳар бир футболчи учун энг муҳим турнир саналади, қолгани бу қадар катта аҳамиятга эга эмас», — дея Салоҳнинг сўзларини келтиради Reuters.

Эслатиб ўтамиз, ливерпулликлар Чемпионлар лигаси ярим финалида «Рома»га қарши майдонга тушади. Биринчи учрашув 24 апрель, жавоб учрашуви эса 2 майга режалаштирилган.