«Монако» «ПСЖ»га қарши шармандали ўйинга келган мухлисларига пул тўлайди
April 16, 2018, 6:40 p.m. 2953

«Монако» раҳбарияти Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Пари Сен-Жермен»га қарши учрашувга (1:7) ташриф буюрган мухлисларнинг харажатларини тўлаб беради. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар берди.

«Монако» кетган харажатлар учун қанча миқдорда маблағ бериши шу ҳафтада аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувдаги ғалаба эвазига «ПСЖ» мамлакат чемпионлигини қўлга киритганди.