«Локомотив»нинг ОЧЛдаги ҳал қилувчи учрашувига кириш бепул
April 16, 2018, 2:46 p.m. 3433

Эртага 17 апрель куни Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги тур ўйинини Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши ўтказади.

Мазкур ўйин «темирйўлчилар» учун гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият ҳисобланади. Агар Андрей Микляев шогирдлари эртага ғалаба қозонишса, «Локомотив» гуруҳдан кейинги босқичга йўл олади.

«Локомотив» футбол клуби ушбу учрашувга бўлган қизиқишни ҳисобга олган ҳолда «Локомотив» - «Зоб Оҳан» ўйини чипталари 1 сектордан то 7 секторгача бепул  тарқатишга қарор қилди. Чипталар бир кишига 4 дона берилади. 

Чипталарни эртага соат 09:00 дан то 16:00гача бўлган вақтда «Локомотив» стадионидан олиб кетишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.