Кавани Ибраҳимовичга етиб олди
April 16, 2018, 2:51 p.m. 2271

Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Пари Сен-Жермен» «Монако»ни қабул қилиб, 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда парижликлар ҳужумчиси Эдинсон Кавани 17-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди.

Бу гол уругвайлик ҳужумчи учун «ПСЖ» сафида Франция 1-лигасида урилган 113-гол бўлди. Эндиликда улар Златан Ибраҳимович билан парижликларнинг лигадаги энг яхши тўпурарлари етакчилигини бўлишиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кавани «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 165-голини киритиб, жамоанинг мутлақ тўпурари бўлиб олганди.