Италияни жаҳон чемпионатига олиб чиқолмаган мураббий яна ишга қайтмоқда
April 16, 2018, 6:48 p.m. 1835

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Жампьеро Вентура «Удинезе» клубига тайинланиши мумкин.

Айни пайтда, удинезеликлар қониқарсиз натижалар туфайли, Массимо Оддо билан хайрлашиш ҳақида ўйламоқдалар.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Вентура «Удинезе»ни бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 70 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Италия терма жамоаси бўлган ва у билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмаган эди.