Испанияда март ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
April 16, 2018, 7:55 p.m. 4206

«Валенсия» ҳужумчиси Родриго Морено Испания чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўтган ойда футболчи 4та гол урган, шу жумладан, «Севилья» дарвозасини икки марта ишғол қилган эди.

Жорий мавсумда, ойнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни иккинчи марта «Лос Чес» футболчиси қўлга киритмоқда. Декабрь ойида бундай шарафга Симоне Дзадза сазовор бўлган эди.