Иньеста Испания Кубоги финалидан сўнг, муҳим баёнот беради
April 16, 2018, 7:02 p.m. 3857

«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста 21 апрель куни «Севилья»га қарши ўтказиладиган Испания Кубоги финалидан сўнг, ўз келажаги ҳақида баёнот беради.

Футболчи ўтган йили клуб билан умрлик шартнома имзолаган бўлса-да, 30 апрелга қадар ўз фикрини ўзгартириб, бошқа жамоага ўтишга ҳақли, деб ёзмоқда Sport.es.

Аввалроқ, Хитойнинг «Тяньцзин» клуби Иньестага 3 йиллик шартнома ва 37 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Андрес Иньеста «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу пайтгача у 667та ўйинда майдонга тушиб, 56та гол ўтказиб юборган.