ЎФА «Навбаҳор» мухлисларига 22 мингта футболка тарқатади
April 16, 2018, 7:46 p.m. 3201

Суперлига 7-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Бунёдкор» баҳсида ўзига хос тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради ПФЛ сайти.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан «Навбаҳор» жамоаси мухлисларига 22 минг дона футболкалар тақдим этилади.

20 апрель куни соат 18:00да Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда бошланадиган ўйинга ташриф буюрган ҳар бир футбол мухлиси бепул футболкага эга бўлиши мумкин.

Бошқа ўйинларда ҳам, бошқа жамоа мухлисларига ҳам бепул футболкалар тарқатилиши ҳақида маълумот берилмаган.