Буффонга кутилмаган таклиф тушди
April 16, 2018, 11:26 a.m. 21497

Мавсум якунига етгач, эркин агентга айланадиган «Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффонга Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубидан таклиф тушди. Бу ҳақда Radio Continental нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Аргентина жамоаси 40 ёшли дарвозабон билан 6 ойга мўлжалланган шартнома имзолаш ниятида.

«Бока» ҳужумчиси Карлос Тевес «Юве»даги собиқ шеригини Буэнос-Айресга келишини ва Либертадорес кубогида зафар қучишига кўмаклашишини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буффон ёзда футболчилик фаолиятини якунламоқчи экани хабар қилинганди.