Батшуайига ташхис қўйилди
April 16, 2018, 7:42 p.m. 4258

Бельгиялик ҳужумчи Миши Батшуайи бу мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида бошқа ўйин ўтказмайди.

Немис клуби расмий сайтида маълум қилинишича, бельгиялик футболчининг болдир суяги ва товон суягини бириктирувчи бўғинлар шикастланган, у фақат 2018 йилги жаҳон чемпионати стартигача тузалиши мумкин, шунда ҳам унинг турнирда иштирок этиши сўроқ остида қолади.

Батшуайи «Шальке»га қарши 15 апрель куни ўтказилган ўйин охирида жароҳатланганди.