Андрей Микляев ОЧЛдаги ҳал қилувчи ўйин олдидан «Локомотив»нинг мақсадини айтди
April 16, 2018, 4:12 p.m. 2712

«Локомотив» эртага Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тур ўйинлари доирасида Эроннинг «Зоб Оҳан» жамоаси қаршилигини енггишга уриниб кўради. Мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда Андрей Микляев Сардор Рашидов ҳамрохлигида иштирок этди:

«Эртанги ўйин қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Ҳар икки жамоада ҳам гуруҳдан чиқиш учун имконият мавжуд. Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Улар асосан кучга таянган ҳолда ўйнашади. Биз ҳам эртага ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. Балки битта, балким 2 нафар ҳужумчи билан ўйнармиз. Бу ҳақида ҳозирча айта олмайман.  

Жамоамизда муҳит яхши. Барча битта мақсадни кўзлаган ҳолда меҳнат қилмоқда. Тўғри, бу мавсумни у қадар муваффақиятли ўтказа олмаяпмиз. Агар жамоа учун ҳозирги мураббийлар штабининг истеъфоси фойдали деган хулосага келсак, истеъфо беришимиз мумкин. Лекин бу ҳақда ўйлашга вақт кетказмаяпмиз. Бор эътиборимиз фақат ўйинга қаратилган. Қолаверса, буни раҳбарият ҳал этади. Биздан эса жамоани учрашувга яхши тайёрлаш ва эртага ғалаба қозониш талаб этилади», - дея Микляевнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.