«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»ни енгди, лекин ҳали чемпион бўлмади
April 15, 2018, 7:40 a.m. 7889

«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 34-турида «Тоттенҳэм»га қарши ўйнади. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоаси фойдасига ҳал бўлди - 3:1.

Биринчи бўлим ўрталарига келибоқ меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди — Габриэл Жезус ва Илкай Гундўған (пенальти) биттадан гол уришди. Бўлим охирида Кристиан Эриксен битта жавоб голи йўллади, аммо 72-дақиқада Раҳим якуний ҳисобни ўрнатди.

«Сити» эндиликда очколари сонини 87тага етказган, «Тоттенҳэм» 67 очко билан  Премьер-лига турнир жадвалида — тўртинчи ўринда.

Чемпионликни нишонлаш вақти ҳали маълум эмас, агар бугун Манчестерда «МЮ» «Вест Бромвич»га ютқазса, «Манчестер Сити» чемпионга айланади, йўқса чемпионлик масаласи кейинги турга қолади.

Англия чемпионати
34-тур

Тоттенҳэм – Манчестер Сити 1:3
(1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Габриэл Жезус, 0:2 – 25, пенальти Гундўған, 1:2 – 42 Эриксен, 1:3 – 72 Стерлинг.
Тоттенҳэм – Льорис, Триппьер, Санчес, Вертонген, Дэвис, Дембеле (Лукас Моура, 73), Дайер, Ламела (Сон Хин Мин, 64), Эриксен, Алли (Сиссоко, 84), Кейн.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Компани, Лапорт, Делф, де Брюйне (Туре, 89), Гюндоган, Сильва, Стерлинг, Габриэл Жезус (Бернарду Силва, 76), Сане (Отаменди, 64).
Огоҳлантиришлар: Льорис (24), Дэвис (27), де Брюйне (41), Габриэл Жезус (45), Компани (66), Дембеле (70), Делф (77).