Ибраҳимович Американи забт этмоқда. У яна бир марта жамоасига ғалаба келтирди
April 15, 2018, 10:05 a.m. 6856

MLSнинг олтинчи турида «Лос-Анжелес Гэлакси» «Чикаго Файр»ни мағлубиятга учратди - 1:0. Ўйиндаги ягона голни Златан Ибраҳимович Эшли Коулнинг пасидан кейин уришга муваффақ бўлди.

36 ёшли швециялик ҳужумчи учун ушбу ўйин Америкадаги учинчи ўйин бўлди, у бу ўйинда илк марта бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг ғалабали голи эса Америкадаги учинчи голига айланди. У бу ўйиннинг иккинчи бўлимида захирага олинган, унинг 3 ўйинда «Гэлакси» сафида майдонда ўтказган вақти 128 дақиқани ташкил қилмоқда. Ибраҳимовичнинг голлари жамоага 6 очко олиб келди.

«Лос-Анжелес Гэлакси» 6 ўйиндан кейин Ғарбий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда. «Чикаго Файр» Шарқий конференцияда тўққизинчи ўринда жойлашган.