Видео: Ким етакчи, Роналду ёки Месси?
April 14, 2018, 3:25 p.m. 15144

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувларида «Барселона» ва «Реал» биринчи учрашувдаги ишончли натижаларига қарамасдан жиддий муаммоларга дуч келди. Оқибатда «Барселона» мусобақа билан хайрлашишига ҳам тўғри келди.

Қизиқ томони, мутахассислар жамоанинг бу ҳолатида икки етакчи Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг муносабатларини видео орқали таҳлил қилиб чиқди. Унда икки етакчининг ўтказиб юборилган голдан кейинги реакцияси тўплаб чиқилди. Қуйида ушбу видео орқали Роналдунинг жамоани қандай олдинги бошлаётгани-ю, Мессининг жамоадошларига таскин бериш ўрнига тушкун кайфиятга тушиб қолаётганини кўришимиз мумкин.