Ла Лига. «Севилья» - «Вильярреал» баҳсида иккита четлатиш, ноаниқ пенальти ва ажойиб камбэк қайд этилди
April 14, 2018, 6:15 p.m. 4354

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Севилья» - «Вильярреал» ўйини жуда қизиқарли ўтди.

Мезбонлар баҳсда катта устунликка эга бўлишди. Аммо ҳисоб 36-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. Раба жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

62-дақиқада «Севилья» ҳужумчиси Бен Йеддер майдондан четлатилди. Орадан бироз ўтгач, Бакка ҳисобдаги фарқни оширди - 0:2.

Шундан сўнг, «Севилья»нинг мағлубиятга учраши аниқдек кўринган эди. 75-дақиқада бош ҳакам «Вильярреал» дарвозасига пенальти белгилади ва Костани майдондан четлатди. Бироқ, мезбонлар ҳужумчиси Нолито тепган тўпни дарвозабон ушлаб қолишга эришди.

Шундан кейин ҳам, «Севилья» босимни сусайтирмади ва 4 дақиқа ичида 2та гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу натижадан сўнг, «Вильярреал» 48 очко билан 6-ўринда, «Севилья» 47 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Ла Лига, 32-тур
Севилья – Вильярреал - 2:2 

14 апрель, «Рамон Санчес Писхуан» стадиони
Голлар:  0:1 – 36 Раба, 0:2 – 68 Бакка, 1:2 – 78 Нолито, 2:2 – 82 Нзонзи. 
Амалга оширилмаган пенальти: Нолито (Севилья, 75)
Севилья – Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Сарабия, Навас, Банега, Нзонзи, Васкес (Нолито, 67), Сандро Рамирес (Меса, 85), Муриэль (Бен-Йеддер, 54).
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Коста, Рукавина, Руис, Тригерос, Родри Эрнандес, Черишев (Сориано, 65), Кастильехо, Раба (Хави Фуэго, 78), Бакка (Унал, 85).
Огоҳлантиришлар: Черишев (22), Банега (37), Сарабия (51), Коста (55), Бен-Йеддер (62), Эскудеро (87).
Четлатишлар: Бен-Йеддер (62), Коста (76).