Чемпионлар Лигаси қуръаси уюштирилган бўлиши мумкин
April 13, 2018, 8:32 p.m. 21354

Британия матбуотида Чемпионлар Лигаси қуръасининг уюштирилганлигидан далолат берувчи шармандали воқеа муҳокама қилинмоқда.

Гап шундаки, «Рома» клуби яримфинал қуръаси ўтказилмасидан олдин, «Ливерпуль»га қарши ўйин чипталарини сотувга чиқарган. Римликлар бу ҳолатни тизимдаги хатолик билан изоҳламоқда, аммо фитна ғояси тарафдорлари бунга ишонмаяпти.

Таъкидлаш жоизки, бу скриншотнинг ҳақиқий эканига далил йўқ.