Узбек O'zbek
Буффон ЕЧЛдаги иши учун Италияда ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
Жума, 13 Апрел
6681

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон Италия чемпионатида дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарига кўра, бунга футболчининг ўзини тутиши сабаб бўлмоқда. Аммо биринчи навбатда УЕФАнинг тартиб-интизом қўмитасининг Буффон бўйича қандай қарорга келишига ҳам боғлиқ. Агарда ташкилот футболчига айблов қўйса, Италияда ҳам унга шундай жазо берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон «Реал»га қарши учрашувда сўнгги дақиқаларда берилган пенальтидан кейин ҳакамга қаттиқ эътироз билдирган ва қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз