Меҳди Бенатия: «Худо ҳаққи, пенальти йўқ эди. Бундай вазиятда пенальти бериш — абсурд»
April 12, 2018, 10:09 a.m. 12525

«Ювентус» ҳимоячиси Мехди Бенатия Европа чемпионлар лигасининг «Реал»га қарши жавоб учрашувидан (3:1) ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Марокашлик футболчи Лукас Васкесни туртмаганини бот-бот такрорлади.

Рефери учрашув тугашига бир неча сониялар қолганда Васкеснинг жарима майдони ичида йиқилганидан сўнг «Ювентус» дарвозаси томон пенальти белгилаганди. Ҳакам ўша вазиятда Бенатия рақибни туртган деб ҳисоблаганди.

«Худо ҳаққи уни туртганим йўқ. У бошқа ҳеч қандай вариант қолмагани учун йиқилди. Бундай вазиятда, 93-дақиқада пенальти белгилаш — бу абсурд. Бир йил олдин «Бавария» шунақа ҳолатга дуч келганди. Бу йил биз, нима ҳам қила олардик?» — дея Бенатиянинг сўзларини келтиради Football Italia.