ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси «даҳшатли қулашга» дуч келди. Қирғизистон юқорида
April 12, 2018, 2:14 p.m. 10826

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йиллардаги энг ёмон натижасини қайд этди.

Март ойида 72-ўринда турган терма жамоа апрелга келиб бир йўла 16 поғона пастлаб, сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Эътиборли томони, Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида илк марта рейтингда Ўзбекистон терма жамоасидан юқори ўринга жойлашди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу ойда 381 очко тўплаган ҳолда, Осиё жамоалари ичида 13-ўринга тушиб кетди. Бу дегани терма жамоа Осиё кубоги учун қуръа ташлаш маросимида учинчи саватчадан жой олишини англатади.

Умумий рейтинг кучли ўнталигида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлганини кўришимиз мумкин. Бельгия терма жамоаси 3-ўринга кўтарилган бўлса, Португалия ва Аргентина бир поғонадан пастлаган.

Қуйидаги ФИФА рейтинги ТОП-10-лиги ва Осиё мамлакатлари натижаси билан танишиб олишингиз мумкин: 

1 (1). Германия – 1533 очко 
2 (2). Бразилия – 1384 
3 (5). Бельгия — 1346 
4 (3). Португалия — 1306 
5 (4). Аргентина — 1254 
6 (8). Швейцария — 1179 
7 (9). Франция — 1166 
8 (6). Испания — 1162 
9 (10). Чили — 1146 
10 (6). Польша — 1118 

36 (33). Эрон — 727
40 (37). Австралия  — 700
60 (55). Япония — 528
61 (59). Жанубий Корея — 520
70 (69). Саудия Арабистони — 445
73 (65). Хитой — 431
75 (115). Қирғизистон — 424
76 (74). Сурия — 423
81 (79). БАА — 405
82 (87). Ливан — 404
83 (73). Фаластин — 401
87 (103). Уммон — 383
88. (72). Ўзбекистон  — 381