Дунёнинг ярми нафратланадиган ҳакам: Майкл Оливер нималар билан машҳур
April 12, 2018, 3:12 p.m. 24861

Россиянинг «Чемпионат» нашри Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Реал» - «Ювентус» (1:3) ўйинида ишлаган инглиз ҳаками Майкл Оливер ҳақида бир қанча маълумотларни тўплашга муваффақ бўлди.

Конте ва Моуриньони уриштириб қўйган

Айнан Оливернинг баҳсли қарори «Челси» бош мураббийи Антонио Конте ғазабини қўзғади ва у Моуриньога ташланиб, уни ўлдириб қўйишига сал қолди. Яхшиямки ҳаммаси тортишув билан тугади. Оливер уларнинг олдига келиб, тушунтириш ишларини ўтказганидан сўнг, иккаласи ҳам тинчланишди. Аммо, кейинчалик ўртадаги низо кучайиб, матбуотда кенг ёритилган эди.

Бир метрдан дарвозани нишонга ололмади

Кўплаб ҳакамлар каби, Майкл ҳам бўш вақтларида футбол ўйнаб туради. Ҳаваскор жамоалар ўйинидан бирида у бир метр масофадан дарвозага гол уролмаган.

Златанни қўрқитиб юборди

Ибраҳимовични қўрқитиш осонмас. Аммо Оливер спрей баллончасини шу қадар қаттиқ силтадики, ҳатто Златан ҳам унга бармоғи билан пўписа қилиб, эҳтиёт бўлишга чақирди.

Аёллар жамоалари ўйинида ҳакамлик қилган

Бир куни рефери аёллар жамоаси ўйинига ташриф буюрди. Уни хотини бошқариши лозим эди. Танаффусда ҳакамлардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Натижада, Оливер турмуш ўртоғига ёрдам беришга мажбур бўлди. 

Жо Ҳарт билан калла уриштирган

Оливер – жуда жиддий йигит. У бир қарашда Ҳартнинг иштиёқини сўндириб, тинчлантира олган. 

Мушук туфайли ўйинни тўхтатди

Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Бешиктош» - «Бавария» ўйинида майдонга мушук югуриб чиққан эди. Оливер жониворнинг хавфсизлигини қайғуриб, ўйинни тўхтатиб туришга қарор қилди.

Моуриньо мақтовига сазовор бўлди

«Андер Эррерани майдондан четлатган Майкл Оливерга миннатдорчилик билдираман. Агар Англия Кубогида кейинги босқичга чиқсак, у ҳолда ҳаётимиз янада оғирлашган бўларди». Жозе ўз футболчисининг майдондан четлатилишини шундай изоҳлади.

Ди Марияга бир дақиқада иккита карточка кўрсатди

2015 йилда аргентиналик футболчи «МЮ» таркибида, Англия Кубоги чоракфиналида «Арсенал»га қарши ўйнади. Оливер дастлаб симуляция ишлатгани учун Ахелни огоҳлантирди, у билан тортишишни бас қилмагач, дарҳол майдондан четлатди. Оливер мана шундай ҳакам.

Жаҳон чемпионатидан четда қолди 

Фақат Оливер эмас, сўнгги 80 йилда илк маротаба жаҳон чемпионатида бирорта инглиз ҳаками ишламайдиган бўлди. Афсуски, Буффон ҳам мундиалга келмайди...