«Барселона»нинг асосий муаммоси нима экани айтилди
April 11, 2018, 11:15 a.m. 20185

«Ливерпуль» клубининг собиқ футболчиси Жон Барнс «Барселона»нинг асосий муаммоси ҳақида гапирди.

Унинг фикрига кўра, каталонияликлар ўйини Мессининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлиб қолган. 

«Муаммо шундаки, агар юқори савияга эга бўлган Мессининг ўйини чиқмай қолса, жамоа муаммога дуч келяпти. Агар Месси эплолмаса, ташаббусни бошқа футболчилар ўз қўлига олиши керак. «Барселона»да яхши футболчилар бор, аммо улар етакчиликни эплолмаяптилар» - деб Барнс сўзларини келтирмоқда beIN Sports.