Кавани бўш дарвозага гол ура олмади ва бу ҳолат видеосини ўз саҳифасига жойлаштирди
April 9, 2018, 12:52 a.m. 7176

«Пари Сен-Жермен» жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани Instagram саҳифасида Франция чемпионатининг охирги турида «Сент-Этьен»га қарши ўйинда рақиб дарвозасига ўта қулай вазиятдан гол ура олмагани тасвирланган видеони жойлаштирди.

Ўйиннинг 76-дақиқасида, парижликлар бир киши кам бўлиб ҳаракатланиб, 0:1 ҳисобида ортда бораётганида Ди Мария Каванини бўш дарвоза қаршисида зарба бериш ҳолатига чиқарди, аммо уругвайлик футболчи тўпга бир тегиниб қўйиб, уни дарвоза тўрига эмас, майдон ташқарисига йўллади.

«Нима ҳам дердим, айнан шундай ҳолатлар бизни яшашда давом этишга ва янада яхши бўлишга мажбурлайди», — дея ёзган Кавани. 

Ушбу учрашувда якунда 1:1 ҳисоби қайд этилди.