Мюнхен афсонаси. Барчаси 30 йил муқаддам бошланган эди...
April 8, 2018, 10:42 a.m. 2632

Футбол тарихи афсонавий мураббийларга бой. Улар қайсидир жамоа мисолида ўз афсоналарини пайдо қилишган. Ана шундай мураббийлардан бири - Юпп Хайнкесдир.

Юпп Хайнкес «Бавария» клубига тўрт бор бош мураббий этиб тайинланган: илк марта 1987-1991 йилларда; 2009 йилда бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи; 2011-2013 йилларда ва 2017 йилнинг кузидан ҳозирга қадар.

Юпп жамоа билан бу вақт ичида тўрт бор: 1988/89; 1989/90, 2012/13 ва 2017/18 йилги мавсумларда Бундеслига ғолиби бўлган.

1989 йил. У «Бавария» мураббий этиб тайинлангач, 2 йил ўтиб биринчи титулни қўлга киритди. 

1990 йил. Кейинги мавсумда Хайнкес ва унинг «Бавария»си ўз мақомини сақлаб қолди. Мураббий тантаналар вақтида Еврокубокни ҳам олишини ваъда берди, аммо сўзининг устидан чиқа олмади. Мусобақанинг ярим финалида «Бавария» «Црвена Звезда» жамоасига енгилди, Юпп эса Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига йўл олди. 

Фото: Getty Images

2013 йил. Бу жуда ёрқин мавсум бўлган эди. «Бавария» треблга эришган илк немис жамоасига айланди (бундеслига, Германия кубоги ва Чемпионлар Лигаси ғолиби). Барча ҳар эҳтимолга қарши Юппнинг кетиши ва Гвардиоланинг тайинланишини билар эди. Юпп истеъфога чиққач, мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

Фото: globallookpress.com

2018 йил. Шундай бўлсада у қайтди. Анчелотти даврида инқироз кўчасига кириб қолган «Бавария»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида мураббийлик фаолиятини тиклади.

Фото: REUTERS/Michaela Rehle
Фото: REUTERS/Michaela Rehle

«Бавария»нинг олтинчи бор кетма-кет чемпион бўлиши ёнига яна бир жимжимадор статистика қўшилди: Хайнкес Чемпионлар Лигасида қаторасига 12 ўйинда ғалабага эришган мураббий (футбол тарихида ҳеч бир мураббий бундай натижа қайд этмаган) сифатида тарихга кирди.