Tigers яна ғалаба қилди. Шаҳобиддин Зоиров иккинчи очкони қўлга киритди
April 7, 2018, 8:15 p.m. 2499

​Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezula Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг иккинчи жанги бўлиб ўтди.

-56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров «Venezula Caciques» вакили Йоэль Финол​га қарши рингга кўтарилди. Боксчилар биринчи раунднинг илк сониялариданоқ бир-бирига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

Беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers»​ вакили Шаҳобиддин Зоиров​ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezula Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 2:0 кўринишини олди.