Термизда бокс байрами. Бугун Uzbek Tigers рингга чиқади
April 7, 2018, 3:18 p.m. 6101

Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers бугун гуруҳдаги сўнгги икки учрашувини венесуэлалик рақибларига қарши ўтказади.

Жанглар Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ушбу жанг оқшомида мухлислар 10та жанг гувоҳига айланишади. Ўша куни C1 ва C2 жамоалари рингда тўқнашади.

KUN.UZ мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, жангга барча нарса тайёр қилиб қўйилган.

Дастлабки жанг Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Қуйида бўлиб ўтадиган жанглар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин

Бокс. Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)
7 апрель. Термиз. «Алпомиш» спорт мажмуаси
19:00

C1
-49 кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Васкес Поланко
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финол
-64 кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио
-75 кг: Исроил Мадримов - Кейбер Гонсалес
-91 кг: Санжар Турсунов - Хуан Висенте Диас

C2
-52 кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес (Куба)