Узбек O'zbek
«Локомотив» футболчиси Икром Алибоев ЎФА томонидан қаттиқ жазоланди
Шанба, 07 Апрел
6346

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Суперлиганинг бир қатор учрашувларидаги баҳсли вазиятлар ўрганиб чиқилди.

31 март куни 4-тур доирасида ОКМК ҳамда «Локомотив» клублари ўзаро тўқнаш келганди. Мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Ишни ўрганиш жараёнида, учрашув рефериси Акобирхўжа Шукуриллаевнинг ёзма аризаси ҳамда берган кўрсатмалари, «Спорт» телеканалидаги трансляция видеоси ва ОКМК томонидан ПФЛга тақдим этилган видеосидан фойдаланилди. Шунингдек, ПФЛ комиссари ҳам бўлиб ўтган воқеа юзасидан ўз кўрсатмасини берди.

Натижада, тажовузкор ҳатти-ҳаракати учун ўйиннинг 94-дақиқасида майдондан четлатилган Алибоев ЎФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан 4 та ўйинга дисквалификация қилди. Энди у «Қўқон-1912», «Насаф», «Сўғдиёна» ва «Бунёдкор» клубларига қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, унга 10 миллион сўм жарима ҳам солинди.

Комиссия аъзолари мазкур ҳолат учун фақатгина Икром Алибоевнинг ўзи айбдор эмас деган қарорга келди. Боиси, жанжалда ҳар икки клуб вакиллари ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, қўмита Тартиб-интизом кодексининг 2-боб 5.36 бандига асосан ОКМК ва "Локомотив" клубларини 25 миллион сўмдан жаримага тортди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз