Македониялик ёш футболчи немис гранди эътиборига тушди
April 3, 2018, 9:25 a.m. 1464

«Фенербаҳче» ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Ушбу македониялик 18 ёшли футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Фаолиятини «Работники» клубида бошлаган Элмаз Туркияда «Фенербаҳче» сафида 5 ўйинда майдонга тушган.