«Боруссия» ёзда мураббийни алмаштиради
April 3, 2018, 10:57 a.m. 1372

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ёзда бош мураббий Петер Штегерни истеъфога чиқаради.

Австриялик мутахассис қўли остида «қовоғарилар» 18та ўйин ўтказиб, атиги 8тасида ғалаба қозонган. Бундан ташқари, Бундеслига аввалги турида «Бавария»га 0:6 ҳисобида ютқазган. Натижада, клуб раҳбарияти ёзда бош мураббийни истеъфога чиқариш ҳақидаги қарорга келган. 

Bild хабарига кўра, Штегер ўрнини «Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр эгаллайди.