«Бавария» Хамесни муддатидан олдин сотиб олади
April 2, 2018, 10:47 a.m. 3652

«Бавария»да кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарада тўп сураётган «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригес тез орада мюнхенликларнинг доимий футболчисига айланади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, немислар Мадрид клуби раҳбарларига 26 ёшли колумбиялик футболчини муддатидан олдин 42 миллион евро эвазига сотиб олишини маълум қилган. Футболчининг ўзи ҳам бунга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Хамесни икки йил муддатга 13 млн евро эазига ижарага олган ва шундан сўнг сотиб олиш шартини шартномага киритганди.