Узбек O'zbek
Келишилган ўйинларда қатнашишда гумон қилинган клуб 10 йилга еврокубоклардан четлатилди
Якшанба, 01 Апрел
5166

Албаниянинг етти карра чемпиони «Скендербеу» жамоаси 10 йилга УЕФА тасарруфидаги мусобақалардан четлатилди ва 1 млн евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

УЕФА томонидан олиб борилган суриштирувга кўра, 53та учрашув келишилган характер дея шубҳа остига олинган. Уларнинг ичида айнан «Скендербеу» иштирокидаги ўйинлар келишилган деб баҳоланган.

Албан клуби раҳбарлари бу қарордан норози бўлишган ва Лозаннадаги Спорт арбитраж судига апелляция берилишини маълум қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз