Узбек O'zbek
Улуғбек Бақоев «Бухоро»нинг мағлубиятига изоҳ берди
Шанба, 31 Март
3332

Суперлига 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» (3:1) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ва яримҳимоячи Шавкат Саломов матбуот анжуманида иштирок этишди.

«Ўйин қизиқ ўтди. Уларда ҳам бизда ҳам жуда яхши вазиятлар кўп бўлди. Менимча биз шу имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун, бугунги ўйинда ютқаздик. Кейинги ўйинларда бу камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз» - деди Бақоев.

«Биз ёмон ўйин кўрсатмадик. Чамамда, иккинчи бўлимда сал бўшашдик. Бугун бизга омад ҳам етишмади холос» - деб қўшимча қилди Саломов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз