Ҳайнкес Левандовски ҳақида: «У ҳали менинг рекордимни янгилайди»
March 30, 2018, 10:01 p.m. 2685

«Бавария» бош мураббийи Юпп Ҳайнкес ҳужумчи Роберт Левандовскининг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Реал» ҳақидаги гап-сўзлардан хабарим йўқ. Тахминимча, Роберт яқин 2-3 йил ичида Бундеслигадаги сермаҳсуллик бўйича ўрнатган рекордимни янгилайди. 220та гол... 2-3 йил етиб қолса керак» - деб Ҳайнкес сўзларини келтирмоқда Bild.

Айни пайтда Левандовски ҳисобида 74та гол бор. Ҳайнкес рекордини янгилаши учун у яна 46та гол уриши керак.