Узбек O'zbek
«Реал» «Валенсия» иқтидори учун 80 миллион евро бермоқчи
Пайшанба, 29 Март
7332

«Валенсия» яримҳимоячиси Карлос Солер «Реал» клубининг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилди.

Қироллик клуби президенти Флорентино Перес шахсан 21 ёшли футболчини харид қилишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради El Confidencial. «Реал» вакиллари Солер оиласи билан музокара ўтказиб, унинг розилигини олишга муваффақ бўлган.

Солернинг «Валенсия» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 80 млн еврога тенг. «Реал» бу нархни жуда баланд деб ҳисобламоқда ва трансфер битимига Маркос Льоренте, Дани Себальйос, Ашраф ёки Борха Майорални қўшиб беришни кўзлаяпти.

Солер Примера жорий мавсумида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз