«Бавария» етакчиларига Тухель номзоди ёқмади
March 29, 2018, 10:50 a.m. 1731

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель «Бавария» янги бош мураббийи бўлмайди. Клуб етакчиларига унинг номзоди ёқмаган, деб хабар бермоқда немис матбуоти.

Маълумки, айни пайтда мюнхенликларга устозлик қилаётган Юпп Ҳайнкес ёзда лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатида «Айнтрахт» бош мураббийи Нико Ковач, «Лейпциг» устози Ральф Ҳазенҳюттл, шунингдек Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Люсьен Фавр («Ницца») ва Антонио Конте («Челси») бор.

Аввалроқ, «ПСЖ» ва «Атлетик» клублари Томас Тухель билан қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.