«ПСЖ» Зиданга рад этиб бўлмас таклиф билан чиқди
March 22, 2018, 12:54 p.m. 27387

«ПСЖ» Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зиданга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito телеканали хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар клуби президенти Носир ал-Халайфий 46 ёшли Зиданга ёзда «ПСЖ»ни бошқаришни таклиф қилган ва унга исталган маошини бўш қоғозга ёзиб беришини сўраган.

Зиданнинг «Реал» билан амалдаги битими 2020 йилга қадар давом этади.